Бомбаланаётган Ғазо: 441-куннинг асосий воқеалари.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 441 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Босқинчилар Байт Лаҳия, Рафаҳ, Шати, Жабалия ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. Бир кун ичида 56 киши ҳалок бўлди, улардан 43 нафари Ғазо шимолида. Уруш бошланганидан буён 45129 киши шаҳид бўлди.
▪️Босқинчилар Ғазо шаҳрида кўчирилганлар жойлашган иккита мактабга ҳужум қилишди, 15 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди.
▪️Ал-Қассам Бригадалари: Бизнинг жангчимиз Жабалия лагери ҳудудида 1 офицер ва 3 аскарни ноль масофадан йўқ қилди. Ғазода биринчи марта "пичоқли ҳужум" содир бўлди.
▪️Ҳусийлар: Ғазо жангчиларини қўллаб-қувватлаш учун Исроил душмани билан узоқ урушга тайёрмиз. Бизга нисбатан тажовуз қилиш бизни хавотирга солмайди, чунки бизнинг позициямиз принципиалдир. Бу ҳафта Яфа, Асқалон ва бошқа ҳудудларда ишғол нишонларига зарбалар бердик. Босқинчи Мудофаа вазирлигига ҳужум қилиб, Эйлат портини бутунлай фалаж қилиб, Исроил иқтисодиётига жиддий зарар етказдик.
▪️Чегара билмас шифокорлар: Ғазо секторида фаластинликларга қарши этник тозалашнинг аниқ белгиларини кўряпмиз.
▪️Ғарбий Соҳилда Тулкармда ишғолчилар тинч аҳолига мўлжалланган автомобилни бомбардимон қилишди, натижада 4 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Балата лагерида кекса бир фаластинлик ҳалок бўлди. Салфитда кўчманчилар масжидга ўт қўйишган. Женин шаҳрида қаршилик жангчилари ва Фаластин маъмурияти кучлари ўртасида жанг кетмоқда.
▪️Германия Ташқи ишлар вазирлиги: Биз Ғазонинг босиб олиниши ёки кўчирилишини рад этамиз. Фаластинликлар ўз юртларидан қувиб чиқарилмаслиги керак. Биз Фаластинликларга уларнинг иродасидан ошиб кетадиган сиёсий ечимнинг юкланишини қабул қилмаймиз.
▪️Босқинчилар Ливан жанубига 6 марта зарба беришди. 27 ноябрда сулҳ бошланганидан бери босқинчилар Ливанга 259 та ҳужум уюштирган.
▪️Ишғол оммавий ахборот воситалари: Армиямиз Ғарбий Соҳилдаги қаршиликдан хавотирда. Чунки улар Ғазода Хамас ва Ливанда Ҳизбуллоҳ қўллаган ҳарбий моделларга ўхшаш ҳарбий моделларни ўзлаштира бошладилар.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.