Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт Фуқаро авиацияси бош бошқармаси раҳбари шайх Ҳамуд Муборак ал-Ҳамуд ал-Жобир ас-Сабоҳ билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Кувайт авиация ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш, тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Шайх Ҳамуд Муборак ал-Ҳамуд жорий йилнинг 24 октябр куни Малайзияда бўлиб ўтган ИКАО йиғилиши доирасида Ўзбекистон Фуқаро авиацияси делегацияси билан бўлган самарали учрашуви натижаларини эътироф этди. Унинг айтишича, Kuwait Airlines авиакомпаниясининг самолётлар паркини кенгайтириш мақсадида 2025 йилда "Ал-Кувайт-Тошкент" йўналиши бўйича авиарейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Ўз навбатида, сўнгги йилларда виза режими соддалаштирилиши натижасида 90 дан ортиқ хорижий давлатлар, жумладан Кувайт фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби амал қилаётгани ҳам Kuwait Airlines авиакомпанияси йўловчилари сонининг ортишига турки бўлиши қайд этилди.
Музокаралар натижасида, Кувайт Фуқаро авиацияси бош бошқармаси ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасида музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.