1-2 июнь кунлари Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида иккинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Тадбир икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда сармоя ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган.
“Форумда 1500 нафардан ортиқ иштирокчи, жумладан, икки мамлакат ишбилармон доиралари, ҳукуматлар, вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек, фан ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этади”, — дейилади хабарда.
Форум доирасида қатор келишувлар имзоланиши ва янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган.
Хабарга кўра, форум Ўзбекистон ҳудудлари ва Хитой провинциялари ўртасидаги ҳар томонлама шерикликни мустаҳкамлашда муҳим қадам.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.