Америка етакчиси Дональд Трамп Украинадаги можаро билан боғлиқ молиявий харажатларни Европага ўтказмоқчи, дейди италиялик сиёсатчи Паоло Ферреро Il Fatto нашри учун ёзган мақоласида.
"Бир неча ой давомида Трамп Украинадаги можарони тўхтатиш бўйича Россия билан музокараларни бошлашни таклиф қилди. Бунга жавобан Европа элитаси 800 миллиард евролик қайта қуролланиш режасини ишга тушириб, "хоҳловчилар коалицияси"ни тузиб, турли йўллар билан қаршилик кўрсатди, дейилади нашрда.
Ферреронинг фикрича, Трампнинг асл мақсади Россия билан муносабатларни нормаллаштиришга уриниш, Киевга қурол етказиб беришни тўхтатиш ва молиявий юкни Европага юклашдан иборат.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Европа халқлари самарасиз қайта қуролланиш харажатларидан ташқари, можарони қўллаб-қувватлаш туфайли иқтисодий зарар кўради.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Пентагоннинг бир пости муҳокама қилинмоқда: Америка байроғи кунига бағишланган расмда тасодифан Россиянинг уч рангли байроқлари жойлаштирилган.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.