Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 май куни Юнусобод деҳқон бозорида хизмат олиб бораётган ППХ инспектори сафдор Иззатбек Ибрагимов шубҳали тутган фуқарони тўхтатиб текширмоқчи бўлганида, у ёнидаги ўткир тиғли буюм билан ходимнинг ҳаётига суиқасд қилиб, бўйин қисмига тан жароҳати етказган.
Жиноятчи воқеа жойидан яшириниш мақсадида шу атрофда бўлган автобусга қўлидаги пичоқ билан чиқиб олган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган Патруль-пост хизмати ходимлари катта сержант Самат Каржанбаев, сафдор Сардор Абзалов ва профилактика инспектори лейтенант Ўктам Нормаматовлар тезкорлик билан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаб, автобусдан йўловчиларни эвакуация қилишган.
Сўнг хавфли жиноятчини махсус воситалар ва жисмоний куч ишлатиш йўли билан зарарсизлантириб қўлга олишган. Ушбу жараёнда ИИО ходимларига фуқаро Владимир Авдиянс ҳам фаол ёрдам бериб, ўзининг фуқаролик бурчини сидқидилдан бажарган.
Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги томонидан алоҳида эътироф этилди. Тошкент шаҳар ИИББда тантанали равишда бўлиб ўтган тадбирда фуқаро В.Авдиянсга “Ички ишлар вазирлигининг миннатдорчилиги” эълон қилиниб, 10 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди. Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан сержант С.Каржанбаев, сафдор С.Абзаловлар “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан, лейтенант Ў.Нормаматов рағбатлантириш тариқасида муддатдан олдин “катта лейтенант” махсус унвони билан тақдирланди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон инқилобий гвардияси сўзларига кўра, сўнгги ҳужумда Исроилнинг кўп қатламли мудофаа тизимлари бир-бирига қарши ишлашига сабаб бўлган янги усул қўлланилди ва бу Эроннинг кўплаб мўлжалларни муваффақиятли нишонга олишига имкон берди.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.