Трамп бир кунда тўрт миллион долларга бойиди

Трамп бир кунда тўрт миллион долларга бойиди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп унга нисбатан айблов эълон қилинганидан кейин бир кун ичида тўрт миллион доллардан кўпроқ пул йиғди. Бу ҳақда РИА Новости USA Today газетасига таяниб хабар берди.

Тампнинг сайловолди ташвиқоти ташкилотчиларига кўра, собиқ президент Дональд Трамп айблов хулосалари маълум бўлганидан кейин 24 соат ичида 4 миллион доллардан кўпроқ пул йиғди.

"Трампга қарши айбловлар маълум бўлганидан бир неча соат ўтгач, унинг президентлик кампанияси ташкилотчилари унинг тарафдорларига электрон хатлар жўнатиб, Трампнинг ўзи “жодугар ови” деб атаган воқеани тўхтатиш учун хайрия сўрашди", дейилади хабарда.

Аввалроқ, Манхэттен прокуратураси АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни бизнес соҳасида фирибгарлик бўйича 30 дан ортиқ эпизодда айблаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!