Тошкентдаги кафелардан бирида ёнғин чиқди

Тошкентдаги кафелардан бирида ёнғин чиқди

Бугун, 18 январь куни соат 18:08 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бешёғоч кўчасида жойлашган ҳозирда иш фаолияти тўхтатилган кафеда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 18:15 да етиб бориб, ёнғин соат 18:30 да қуршаб олинган ва соат 18:33 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бино ичидаги таҳминан 50 кв.м. майдонда чиқиндилар ёнган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!