Тошкентдаги кафеда газли шар ёрилиши натижасида болалар жароҳат олди

Тошкентдаги кафеда газли шар ёрилиши натижасида болалар жароҳат олди

Бугун кўплаб байрамларда ҳаво шарларидан фойдаланилади. Туғилган кун, янги дўкон ёки офисларнинг очилиш маросимларини безаш учун турли хил ҳаво шарлари ишлатилиши одат тусига кириб қолди.

Аммо бу каби ҳаво шарларини харид қилишдан олдин албатта уларнинг соғлиқ учун хавфсизлигига ва гелий билан тўлдирилганлигига ишон ҳосил қилиш зарур.

Сабаби, баъзи бир инсофсиз сотувчилар ёқилғи гази билан тўлдирилган шарларни сотишмоқда. Бундай шарлар инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдириши барчага аён. Кичик бир учқун сабабли ҳам бу каби шарлар портлаб, ичидаги газ ёниб кетади. Натижада инсон соғлиғига жиддий зарар етиб, танаси куйиш мумкин.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизматининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг ноябрь ойида Учтепа туманидаги “Чироқчи” кафесида туғилган кун нишонлаш жараёнида ёниб турган шамли торт олдида табиий газ билан тўлдирилган шар портлади. Оқибатда тўрт нафар қизларнинг юз ва қўлларида турли даражадаги куйиш излари қолган.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!