Тошкентда ЙТҲ оқибатида «Жигули» икки қисмга бўлиниб кетди

Тошкентда ЙТҲ оқибатида «Жигули» икки қисмга бўлиниб кетди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида «ВАЗ-2106» русумли автомашина дарахтга бориб урилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса 14 август куни эрталаб соат 7:30 атрофида содир бўлган. 2002 йилда туғилган ҳайдовчи Янги Сергели кўчасидан Жанубий вокзал томон кетаётганда бошқарувни йўқотиб қўйган. У дарахтга урилиб, машина иккига бўлиниб кетган.

Бола жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!