Тошкентда уйни таъмирлаш учун чақирилган уста жиноятга қўл урди

Тошкентда уйни таъмирлаш учун чақирилган уста жиноятга қўл урди

17 сентябрь кунидан 18 сентябрьга ўтар тунда Мирзо-Улуғбек туманида 36 ёшли Ориф Р. томонидан уйда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун таклиф қилинган номаълум шахс, уй эгаси уйда йўқлигидан фойдаланиб, ётоқхонага кириш эшигининг қулфини бузиб у ердан умумий нархи 3.325.000 сўмга тенг бўлган нарса-буюмларни ўғирлаб кетган. Шундан сўнг ғаразгўй воқеа жойидан яширинди.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида ИИББ ходимлари гумонланувчи 24 ёшли Рахимжон А.ни қўлга олишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!