Тошкентда ўқувчилар ўртасида футбол сабаб оммавий жанжал чиқди

Тошкентда ўқувчилар ўртасида футбол сабаб оммавий жанжал чиқди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 ноябрь куни тахминан соат 16.50 ларда Миробод туманидаги Парвона маҳалласида 125-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9 ва 10-синф ўқувчилари футбол ўйнаётган вақтида ўзаро урушиб кетишган. Уларнинг жанжали шу атрофда бўлган фуқаролар томонидан тўхтатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаси бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!