Тошкентда “Tracker” 56 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди

Тошкентда “Tracker” 56 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди

2021 йил 13 июль куни тахминан соат 06:40 да Миробод туманидаги Нукус ва Миробод кўчалари кесишмасида “Tracker” автомобилини (давлат рақами 01 X 814 AB) бошқариб борган 20 ёшли Лаурита З. бошқарувни бажара олмасдан 56 ёшли пиёда - Миркомил Я.ни уриб юборган.

Пиёда бадан шикастлари оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тергов олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!