Тошкентда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкентда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Дунё бўйлаб ҳар йили янги йил тантаналари арафасида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар ва унинг салбий асоратлари кўпроқ кўзга ташланади. Республикамизда эса бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида аниқ ҳуқуқий механизмлар жорий қилинган.

Хусусан, куни кеча Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда пойтахтимизнинг Сирғали туманида фуқаро Э.И. салкам 145 минг дона 3 хил номдаги номли пиротехника воситаларини 18,6 миллион сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳориждан кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш чоғида, йўловчилардан бири фуқаро Ж.Т. 16 дона пиротехника воситаларини ўриндиқнинг юқори қисмида ёстиқлар орасига беркитиб олиб келаётганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!