Тошкентда "Матиз” ёниб кетди

Тошкентда "Матиз” ёниб кетди

Жорий йилнинг 27 февраль куни, соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Тинчлик” МФЙ, “Келес йўли” кўчасида ҳайдовчи И.Х. бошқарувида бўлган “Матиз” русумли транспорт воситасини двигатель қисмидаги симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин юзага келган. Ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида автомобилнинг двигатель қисми, олд балонлари, олди қанот ва эшиклари, шунингдек, салоннинг маълум қисми ёниб кетган. 
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!