Тошкентда иқтидорли мактаб ўқувчиларига «ҳоким стипендияси» берилди

Тошкентда иқтидорли мактаб ўқувчиларига «ҳоким стипендияси» берилди

 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳрида иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш мақсадида «ҳоким стипендияси» жорий этилишини маълум қилганди. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2021 йилда илк маротаба таъсис этилган ушбу стипендия совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

«Ҳоким стипендияси»га аниқ фанлар бўйича олимпиадаларда қатнашиб, юқори натижаларга эришган бир гуруҳ аълочи ўқувчилар лойиқ деб топилган. Хусусан, аниқ фанлар — физика ва математика йўналишида 6 нафар ўқувчи учун стипендия ажратилиши белгиланган. Уларга 500 минг миқдоридаги стипендия ҳар ой давомида тўлаб борилади.

«Бу ҳали бошланиши. 2022 йилдан бошлаб ҳар битта мактабларда 6-8 нафар энг иқтидорли ўқувчиларни аниқлаб, уларга йил бўйи ҳар ойда 500 минг сўмдан ‘ҳоким стипендиясиъни берамиз. Бундан ташқари ҳар ойда, ўша ўқувчиларга таълим берган ўқитувчиларнинг ойлигига 1 миллион сўмдан устама қўшиб берамиз. Ўйлайманки, таълимни Тошкентда юқори марраларга олиб чиқамиз», — деган Тошкент шаҳар ҳокими.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!