Тошкентда фуқаро ўзи ижарада турадиган уйни фоҳишахонага айлантирди

Тошкентда фуқаро ўзи ижарада турадиган уйни фоҳишахонага айлантирди

Учтепа туман ички ишлар бўлими ва прокуратураси масъуллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда  тумандаги Чилонзор 11-мавзесида содир этилган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши муҳокама қилинди.

Аниқланишича, 2021 йил 13 январь куни фуқаро М.С. фоҳишахона ташкил этиш йўли билан моддий даромад орттириш мақсадида ўзи вақтинча ижарада туриб яшаб келган уйида номақбул ишлар билан шуғулланган.

Йиғилишда сўз олганлар, ҳақиқатдан мазкур жиноятни олдини олиш имконияти бўлганлиги, бу масала тўғрисида маҳаллада яшовчи фуқаролар орасида тушунтириш ва ташвиқот ишлари кенг йўлга қўйилиши ва бундан кейин бу каби жиноятларни олдини олиш чоралари жадаллаштирилиш лозимлигини таъкидлашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!