Тошкентда бир суткада карантин қоидаларига риоя этмаган 1348 киши жаримага тортилди

Тошкентда бир суткада карантин қоидаларига риоя этмаган 1348 киши жаримага тортилди

Тошкентда 6 июль куни карантин қоидаларига риоя этмаган ва тиббий ниқоб тақмаган 1348 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, карантин тартибларини бузган юридик шахслар сони 18 тани, огоҳлантириш олган фуқаролар эса 4526 нафарни ташкил этган.

«Ҳурматли фуқаролар, ўзингиз ва атрофдагиларнинг соғлиғига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига амал қилинг», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!