Тошкентда аёлларни Олмаотага фоҳишалик билан шуғулланиш учун сотмоқчи бўлганга ҳукм ўқилди

Тошкентда аёлларни Олмаотага фоҳишалик билан шуғулланиш учун сотмоқчи бўлганга ҳукм ўқилди

“Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас”, деган нақл қанчалик ҳақиқат эканига қуйидаги воқеа сабаб, яна бир карра амон бўлсангиз ажабмас. Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, саёқ юрсанг, таёқ ейсан. “Қаҳрамон”имизнинг ўзи қиз фарзандни тарбия қила туриб, қўлнинг кири бўлган пул учун оналик ва аёллик номига доғ туширгани кишини ўйга толдиради...

Тошкент шаҳар ИИББ ТЭҚКБ ва Яшнобод тумани ИИО ФМБ ТЭҚКБ тезкор ходимлари томонидан икки нафар аёлнинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди. 33 ёшли аёл алдов йўли билан икки нафар танишининг ишончига киради. Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳридаги танишларини олдига юбориб, дастлаб уларга 250.000 тенге миқдорида мажбурий ишлаб бериш, сўнг ҳар бир “мижоз”ни қабул қилгани учун 10.000 тенгени танишига топшириш ва топширилган пул миқдорини тенг иккига бўлиш ваъдасида фоҳишалик билан шуғулланишларига кўндиради. Икки аёлни Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Ғишткўприк” чегара маскани орқали юбораётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

“ҚИЛМИШИМДАН ЧИН КЎНГИЛДАН ПУШАЙМОНМАН”

Судланувчи суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдирди...

— Тахминан 7 ойдан буён фоҳишалик билан шуғулланаман. Шу мақсадда 2 маротаба Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига бориб келганман. У ерда менга бир аёл қўшмачилик қилган. Фоҳишалик қилиб юрган вақтимда бошқа фоҳиша қизлар ўзлари билан танишларини олиб келиб, у аёлга топширганида, уларга қанчадир миқдорда пул берганини кўрганман. Кейин Ўзбекистонга қайтганимда бир аёл билан танишиб қолдим. У ҳам фоҳишалик билан шуғулланган. Унга Қозоғистонга бориб фоҳишалик қилишни таклиф қилганман. Пулга муҳтож бўлгани сабабли, танишларимни қўшмачи аёлга фоҳишаликка олиб боришни, ўзим ҳам фоҳишалик қилишимни ва полицияга тўланиши лозим бўлган пулдан озод бўлиб, қизларни олиб борганимдан даромад олишимни ўйладим. Танишимнинг уйига бориб, унга Қозоғистонга кетаётганимни, унга ҳам боришни таклиф қилиб, у ерда фоҳишаликдан ойига 1000 АҚШ долларигача топиши мумкинлигини айтиб қизиқтирдим. Шунингдек, унга дастлаб 250.000 тенге бадал пулини ишлаб бериши кераклиги, сўнг ҳар бир мижоздан 5000 тенге, 1 соатлик “хизмат”дан 10.000 тенге олиши ҳамда ушбу ишланган пулни ярмини ўзига олишини, кунига 50.000 тенге ишлаши кераклигини тушунтирдим. Шу вақтда танишимнинг дугонаси келиб қолди. У дугонасига ҳам Қозоғистонда фоҳишалик қилишни таклиф қилди. Бунгача 15 нафар қизни Қозоғистонга жўнатиб юборганимни айтдим. Аслида бу гапларни уларни қизиқтириш учун айтгандим. Шундан сўнг иккови рози бўлишди. Вақтни белгилаб, Қозоғистонга кетишни режалаштирдик. Эртаси куни танишимнинг уйида йиғилдик ва Тошкент туманидаги чегара постга бордик. Икковига чегарачи ходимларда шубҳа уйғотмаслик учун алоҳида-алоҳида бўлиб ўтишларини, ўзим эса уларнинг ортидан ўтишимни айтдим. Сўнг мен ички ишлар органи ходимлари томонидан ушландим. Қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман, қилмишининг оқибатини англаб етгандим. Бошқа бу ҳолатни такрорламасликка ваъда бераман. Қарамоғимда 11 ёшли қизим борлигини инобатга олиб енгил жазо тайинлашни сўрайман.

“ТОШКЕНТ ШАҲАР ИИББГА АРИЗА БЕРДИК”

Жабрланувчилардан бири эса судда қуйидагиларни баён қилди...

— У аёл билан 2019 йилнинг ёз ойларидан буён танишмиз, бир неча маротаба Қозоғистонга бориб, фоҳишалик билан шуғулланган. Мени ҳам бир неча маротаба шу йўлдан юришга кўндиришга ҳаракат қилган, лекин Қозоғистонга бориб “ишлаш”дан қўрққанман. У уйимга келиб, яна Қозоғистонга кетаётганини айтиб, бирга боришни таклиф қилди. Қизиқиб, қанча пул топишим мумкинлигини сўрадим. Бир “мижоз”дан 5000 тенге олиниши, кунига 50.000 тенге “план” беришим кераклигини айтди. Корейс миллатига мансуб бўлганим сабабли Қозоғистонда менга талаб кўп бўлишини айтиб қизиқтирди. Шу пайт дугонам ҳам уйимга келди. У икковимизни кўндиришга ҳаракат қилди. Дастлаб Қозоғистонга борилганда маҳаллий полицияни кўндириш учун 250.000 тенгедан пул бериш кераклиги, сўнг ишлаб топган пулларни тенг иккига, яъни ярми қўшмачи аёлга, қолган ярми ўзимизга қолишини айтди. Таклифга рози бўлиб, эртаси куни яна уйимда йиғилишдик. У билан бўлган сўзлашувларни телефонимга ёзиб олдим. Шу куни кеч соатда дугонам менга қўнғироқ қилиб, “танишингнинг ҳаракатларидан шубҳаланаёяпман. Одам савдоси қурбони бўлишимиз мумкин”, деб қолди. Кейин иккаламиз келишиб, танишимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан чора кўриш ҳақида Тошкент шаҳар ИИББга ариза бердик...

Бахриддин ИКРАМОВ, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси:

— Судланувчи ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ойлик иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Чўнтакка зарба: Гўшт нархи “учиб кетди” – Ўзбекистонда март ойида 9,1% ошди!

Ўзбекистонда инфляция янада кучайди – йиллик кўрсаткич 10,3% га етди!

Эрон олтита давлатни огоҳлантирди

Шунингдек, Эрон қуролли кучлари юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди

Қувайт энди Эронга ошкора ваъда берди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан чоршанба куни тушда Қувайт амири Наваф Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ билан телефон орқали суҳбатлашди

ТЕЗКОР АХБОРОТ: Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларини сув босиши мумкин

4-7 апрель кунлари ёмғирлар бошланади – сел ҳудудлари эълон қилинди!

Криштиану Роналду ўзининг биринчи футбол клубини сотиб олмоқчи

Агар "Валенсия" мавсум якунларига кўра Ла Лигани тарк этмаса, харид амалга ошиши мумкин.

Чернобил ҳайвонларида кутилмаган суперқобилиятлар аниқланди

Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.

Шов-шув! Хитой денгиз остида 100 миллион тонна нефть топди!

Денгиз тубида катта бойлик! CNOOC тарихий нефть кашфиётини эълон қилди!

Эндиликда 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади

Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

Россиянинг уруш машинаси тезлашмоқда

Россия ўз ҳарбий салоҳиятини таҳлилчилар башорат қилганидан ҳам тезроқ оширмоқда.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

Россия нефти ҳам қулади

Bloomberg хабар беришича, Россиянинг Urals маркали нефти нархи бир баррель учун 52,76 долларгача пасайди.

Жанжал бошланди! Трамп Хитойга ультиматум қўйди, америкаликларга эса ваҳимага тушмасликни маслаҳат бермоқда

9 апрел – иқтисодий уруш куними? Трампнинг Хитойга қаттиқ баёноти.

Бағдодда 69 марта тезликни оширган ҳайдовчи жарималарни тўлади

Эътиборли жиҳати, 69 маротаба содир этилган қоидабузарликдан 65 таси тезликни оширганлиги учун қўлланилган.

Шавкат Мирзиёев Украина можаросига тўхталди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясида нутқ сўзлади.

BYD битта юк кемасида Туркияга 7 мингта автомобиль олиб келди

Узунлиги 199 м, кенглиги 38 м бўлган "БЙД CHANGZHOU" юк ташувчи кемаси 21 кунлик саёҳатдан сўнг Истанбулдаги Сафипортга етиб келган.

Украина уруши, 7 апрель ҳолати: Харита Россиянинг фронт чизиғидаги ютуқлари камайиб бораётганини кўрсатмоқда

Москва Украина ҳудудининг тахминан бешдан бир қисмини назорат қилмоқда. Россиянинг ютуқлари жуда кўп қурбон эвазига қийинчилик билан қўлга киритилди.

Эрон радар тизимларини жойлаштирмоқда

1000 км масофада таҳдидларни кўради – Эрон Ghadir радарларини фаоллаштирмоқда.

Ғазода ҳомиладорлик "қўрқув соясида" - ЖССТ

Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.

Японияда тиббий ёрдам вертолёти денгизга қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида 86 ёшли бемор, унинг 68 ёшли қариндоши ва 34 ёшли шифокор ҳалок бўлган.

Трамп вазият ёмонлашса, қизамиқга қарши чора кўришга ваъда берди

Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уй матбуот ҳавзаси журналистлари билан суҳбатда маълум қилган.

АҚШДА қассоб пичоғи билан болаларга ҳужум қилди

Бу ҳақида Ҳисобот New York Post расмийларга таяниб хабар бермоқда.

Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 3500 дан ошди

Бу ҳақда Хитой марказий телевиденияси хабар берди.

Исроилнинг Ғазога берган зарбалари туфайли камида 43 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда телеканал хабар берди Ал-Жазира манбаларга асосланиб.

Германиянинг Дуйцбург шаҳрида таҳдидлар туфайли барча мактаблар ёпилади

Бу ҳақда газета ёзмоқда Расмий маҳаллий полицияга таяниб.

Саудия Арабистони ва АҚШ ҳутийларга қарши операция тайёрламоқда

Бу ҳақда CNN манбаларга таяниб хабар берди.

Парижда Марин Ле Пенни қўллаб-қувватлаш учун минглаб одамлар намойишга чиқди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, “Репорт” хабар берди .

Хитой олимлари Осиёда янги зилзилалар хавфидан огоҳлантирмоқда

Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда

Нетаняху Мудофаа вазирига Ғазодан ракета отишларига қаттиқ жавоб беришни буюрди

Бу ҳақда “Репорт ” бош вазир девонида маълум қилди.

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида фаластинлик 15 нафар тиббий ходимни ўққа тутгани ва ўлдиргани акс этган видеолавҳани эълон қилди

Жиноятни тасдиқловчи далил вазифасини ўтаётган видеолавҳани суратга олган фелдшер ҳам ўлдирилган.

Наманганда ижарага машина олган мактаб ўқувчилари аварияга учради

Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Австрия Европадаги фитна ҳақида огоҳлантирмоқда

Австриянинг "Эххпресс" газетаси фитна ҳақида огоҳлантирди .

Франция бош вазири Трампни огоҳлантирди

Байрунинг сўзларига кўра, АҚШ президентининг “ўта жиддий” қарори биринчи навбатда америкаликларга таъсир қиладиган глобал инқирозга олиб келади.

Макроннинг жосуслик тармоғи ишламай қолди

Бу ҳақда Haber Globalга таяниб, Intelligence Online нашри мақоласида айтилади.

АҚШнинг Яманнинг Ходейда вилоятига берган зарбаси натижасида камида 70 ҳусий ҳалок бўлди

Бу ҳақда Яманнинг халқаро тан олинган ҳукумати ахборот, маданият ва туризм вазири Муаммар ал-Иряний баёнот берди, деб ёзади “ТАСС”.

АҚШда Трамп сиёсатига қарши йирик намойишлар бошланди

Мамлакат бўйлаб минглаб одамлар кўчаларга чиқди. Акцияда касаба уюшмалари, экологлар, Фаластин тарафдорлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари иштирок этмоқда.

Хитой АҚШ билан савдо урушида ғалаба қозонди

Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal газетасидаги мақолада айтилади.

Самарқандда босқинчилик қилган уч нафар шахс ушланди

Улар 44 ёшли эркакни пичоқ билан қўрқитиб, 1 900 доллар пулини олиб кетган.

Ёш қиз кичкина тош топади - бу 3800 йиллик қадимий "хазина" бўлиб чиқди

Уч ёшли қизалоқ Ўрта бронза даврига оид, 3800 йил аввалги хазинани топди.

Европанинг энг баланд ва совуқ осмонўпар биноси қаерда жойлашгани сизни ҳайратга солади

Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.

Янги видео Исроилнинг "ёлғонларини фош қилди" — Улар қизил Ярим Ой ходимларини атайлаб ўлдирган

Қизил Ярим Ой тиббиёт ходимларига ҳужум видеоси Исроилнинг "ёлғонларини фош этади".

Наманганда ўқувчи бошқарган автомобиль юк машинаси билан тўқнашди

2 апрель куни Наманган вилояти, Давлатобод туманида мактаб ўқувчиси томонидан бошқарилаётган Nexia-3 автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб, юк автомобили билан тўқнашди.

Туркияда чаёнларни тиббий ва косметологик мақсадларда етиштиришга рухсат берилди

Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.

Наманганда ёнғин оқибатида жароҳатланган 2 бола ҳам вафот этди

Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.

Россиянинг Кривой Рогга зарбаси оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Ҳар бир ракета, ҳар бир зарба берувчи дрон Россиянинг фақат урушни хоҳлаётганини исботлайди.

Тошкент вилоятида дорихонадан пул ўғирлаган эркак 8 йилга қамалди

Айбланувчи қарзларини тўлаш учун маст ҳолда жиноят содир этганини судда тўлиқ тан олган.

Журналист ва блогер Жасур Ҳамроев 42 ёшида вафот этди

Бу ҳақда Муниса Ризаева ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

Полша президентликка номзодлар сони бўйича рекорд ўрнатди

Полшада президентлик сайловлари 18 май куни бўлиб ўтади, иккинчи тур 1 июнда бўлиши мумкин.

Мексикада қуш гриппи билан касалланган биринчи одам аниқланди

“Репорт”нинг хабар беришича , бу ҳақда Мексика соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилган.

Бенямин Нетаняху 7 апрель куни Оқ уйга ташриф буюради

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху душанба куни Оқ уйга ташриф буюриб, АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашишни режалаштирмоқда.

Техасда қизамиқ эпидемияси тасдиқланган ҳолатлар сони 481 тага етди

Бу ҳақда “Репорт” телеканали хабар берди NBC News Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Япониядаги бахтсиз ҳодисада 30 дан ортиқ киши жароҳат олди

Ҳозирда полиция воқеа сабабларини ўрганмоқда.

Хитой самолётлари ва кемалари Тайванга яқинлашмоқда

Бу ҳақда Тайван Мудофаа вазирлигининг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилган.

Трамп тарифларидан сўнг дунёнинг энг бой одамлари бир кунда 208 миллиард доллар йўқотишди, - Bloomberg

Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.

Лавров Путиннинг махсус вакили билан ўриндиқ учун тортишди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ билан музокаралар олиб бориш учун ўзаро келишмовчилик мавжуд бўлган музокарачиларни Саудия Арабистонига юборди.

АҚШ Россияга "тинчлик учун" соат қўйди – муддат ҳафталарда ҳисобланади!

АҚШдан Россияга сўнгги огоҳлантириш: Тинчликка тайёрмисиз ёки...?