Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи “стикер”ларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи “стикер”ларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар, Миробод туманида рўйхатдан ўтиб, улгуржи савдо турига эга бўлган “D.F.” МЧЖ мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, карантин қоидаларига зид равишда 7 нафар шахсларни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқларни расмийлаштириб, Давлат хизматлари марказидан карантин даврида автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний олишга эришганлиги аниқланган.

Шу каби, 9 та маъсулияти чекланган жамиятлари мансабдор шахслари жами 18 та ҳолатларда стикерларни ноқонуний қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 17.04.2020 йилда Миробод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 192-11, 257-1 ва 228-моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!