Тошкентда 17 ёшли сартарош бир йигитни қайчи билан қасддан ўлдирди

Тошкентда 17 ёшли сартарош бир йигитни қайчи билан қасддан ўлдирди

5 июнга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган келишмовчилик оқибатида 26 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди.

Маълумотларга кўра, И.А. ва А.Б. олдидан ўтиб кетаётган танишларини ҳақорат қилган. Бунинг оқибатида И.А ва танишларидан бири — И.Й. (2003 йилда туғилган, судланмаган, сартарош) ўртасида жанжал юзага келган. И.Й. ёнида бўлган сартарош қайчиси билан унинг кўкрак қафаси олд юзаси — тўш соҳасига бир маротаба уриб, И.А.ни қасддан ўлдирган.

Марҳумнинг дўстларидан бири Facebook’даги саҳифасига қотиллик И.А.нинг қўшни маҳалладаги болалар билан жанжали оқибатида юзага келганини ёзиб қолдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Қотилликда гумонланаётган ўсмир қўлга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!