Тошкент транспорт университети талабасида коронавирус аниқланди

Тошкент транспорт университети  талабасида коронавирус аниқланди

Тошкент транспорт университетининг Авиация транспорти муҳандислиги факультети 3-курс талабасида COVID-19 аниқланди. Шу сабабли ушбу факультет талабалари икки ҳафталик масофавий таълимга ўтказилди.

Факультет жойлашган ўқув биносидаги барча ходимлар ва талабалардан ПЦР тести олинди. 

Бу маълумотни университет матбуот котиби Yuksalish—LIVE'га тасдиқлади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!