Тошкент шаҳри ва вилоятида яна184 кишида коронавирус аниқланди

Тошкент шаҳри ва вилоятида яна184 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 29 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252 (+184) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:
— Тошкент шаҳрида 248 нафар, 
— Тошкент вилоятида 106 нафар, 
— Андижон вилоятида 12 нафар, 
— Самарқанд вилоятида 10 нафар, 
— Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар, 
— Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
— Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб юртимизда 52 859 (+393) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 928 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!