Тошкент шаҳар ҳокимлиги келгусида пойтахт ҳудудини кенгайтириш режасини маълум қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги келгусида пойтахт ҳудудини кенгайтириш режасини маълум қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги яқин вақт ичида пойтахт маъмурий чегараси кенгайтирилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди, деб ёзади UzNews.

Қайд этилишича, Тошкент доимий ривожланиб, янги инфратузилма ва ижтимоий объектлар пайдо бўлмоқда, янги турар жой массивлари ва мажмуалари қурилмоқда, пойтахт аҳолиси ортиб бормоқда.

«Аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, шаҳар қиёфасини замонавий талабларга жавоб берадиган архитектура ва шаҳарсозликни яратиш, шунингдек, Тошкент вилоятининг айрим чегара туманлари ва шаҳарлари билан янги шаҳар объектлари ва яқин агломерация қурилиши туфайли Тошкент вақти-вақти билан маъмурий чегараларни кенгайтириш талаб этилади», — дейилади хабарда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2 554 900 кишини ташкил этди. Кадастр бўлинмасига кўра, шаҳарнинг умумий майдони 33 500 гектар ёки 334 км2.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!