Тошкент шаҳар фестивалида энг яхши ёш қўшиқчилар, раққослар ва кўча рассомлари аниқланади (ВИДЕО)

Тошкент шаҳар фестивалида энг яхши ёш қўшиқчилар, раққослар ва кўча рассомлари аниқланади (ВИДЕО)

21 майдан 25 майга қадар ёшлар учун кенг миқёсдаги тадбир  Тошкент  Беш  ташаббус  ҳаракати  бўлиб  ўтади  ва  унинг  доирасида  16  ёшдан  30  ёшгача  бўлган  йигит-қизлар ўзларини Tashkent Voice Fest - вокал ижрочилар танлови, Tashkent Dance Fest - раққослар танлови ҳамда Street Art – кўча  санъаткорлари  танловида  ўзларини намоён этишлари мумкин.

Тадбир ташкилотчиси – пойтахт ҳокимияти.

Tashkent Voice Fest

Вокал ижрочиларнинг катта танлови Тошкентнинг энг яхши ва иқтидорли қўшиқчиларини аниқлаб беради. Танлов  қатнашчилари  видеоаризалар  ёрдамида  саралаб олинади. Энг яхшилар жонли эшитувга таклиф қилинади.
Махсус тузилган профессионал жюри ижрони учта мезон бўйича баҳолайди: бу вокал ижро маҳорати, артистизм ва ижронинг бадиий ишонтирувчанлиги. Қўшиқлар исталган жанр ва тилда ижро этилиши мумкин.
Ҳозирга қадар танлов ташкилий қўмитасига тадбир сайтида мавжуд Телеграм-бот орқали 100дан ортиқ видеоаризалар келиб тушган.
Тошкент  Беш  ташаббус  ҳаракатининг  барча  меҳмонлари  катта  саҳнада  бўлиб  ўтадиган  ҳаяжонли  чорак  финал,  ярим  финал  ва  финал  батллари  томошабинига айланиш имкониятига эга.
Танловга машҳур журналист ва продюсер Никита Макаренко раҳбарлик қилади.

Tashkent Dance Fest

Рақс танлови пойтахтнинг барча кўзга ташланган раққосларини жамлайди.
Томошабинлар Ҳип-Ҳоп, Данcеҳалл ва Бреак Данcе услубидаги батллар гувоҳига айланишади. Улар яккахон ҳамда жамоа тарзида мусобақага киришади.
Танлов 4 босқичда ўтади: бу онлайн-саралаш, рақс асосида саралаш, ярим финал ва финал.
Иштирокчиларни саралашда барча босқичларда жюри раққоснинг мусиқавийлиги, рақс ижро этиш техникаси ва услубни билиш даражасини ҳисобга олади.
Рўйхатга олинган иштирокчилар сони 50 нафардан ошди.
Бу танловга таниқли хореограф Сергей Злотников раҳбарлик қилади.

Street Art 

Ёш иқтидорли рассомлар ўз қобилиятларини Street Art  – замонавий тасвирий санъат танловида намойиш этиши мумкин.

Онлайн  саралашдан  сўнг  танловга  8  киши  таклиф  этилади  ва  улар  тадбир  бошланишга  қадар  махсус  деворларда  ўз  ижод  намуналарини  яратишади.  Сўнг  томошабинлар орасида овоз бериш жараёни ўтказилиб, унинг якунларига кўра ғолиб аниқланади.

Танловда қатнашиш учун ўз ишларини 50дан ортиқ ёш рассомлар юборишга улгурган.

Стреет Арт - кўча рассомлари танлови учун онлайн-рўйхатга олиш 10-май санасида тугайди.

Вокал ижро ва рақс танловлари учун аризалар қабул қилиш 15-майга қадар давом этади.

16 май куни жюри Tashkent Dance Festда қатнашиш учун қатнашчиларни онлайн-аризалар асосида саралаб олади.

Худди шу куни жюри видеоаризаларни кўриб чиқади ва Tashkent Voice Fest  саралашининг  иккинчи  босқичига  ўтиши  мумкин  бўлган  вокал  ижрочиларни  танлайди.  Жонли эшитув 17 май куни бўлиб ўтади.

Танловларга рўйхатдан ўтиш тадбирнинг расмий сайтида - www.toshkent21.uz ҳамда Телеграм-бот ёрдамида амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!