Тошкент педагогика университети жамоаси пойтахт ободлигига ўз ҳиссасини қўшмоқда

Тошкент педагогика университети жамоаси пойтахт ободлигига ўз ҳиссасини қўшмоқда

Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити ҳамда мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами муносабати билан ташкил этилган умумхалқ ҳашарига ҳар бир юртдошимиз ўз ҳиссасини қўшиш ҳаракатида. “Юрт ободлигига ўз ҳиссангни қўш!” умумий ғояси остида ташкиллаштирилган умумхалқ ҳашарида Тошкент Давлат педагогика университети фаол иштирок этмоқда.

Бугун, 18 август куни университет фаоллари бир вақтнинг ўзида беш ҳудудда тозалик-ободонлаштириш ишларини бошлаб юборишди. Университет биноси, пойтахтнинг Муқумий кўчасида жойлашган талабалар турар жойлари, “Ғафур Ғулом” истироҳат боғи ҳамда “Миллий стадион” атрофи ҳудудлари, университет биносининг Яккасарой туман ҳудудида бошланган ҳашар ишларида ОТМ ходимлари ҳамда фаол талабалардан иборат гуруҳ кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борди.

Ҳашар аввалида университет ҳудудида проректорлар томонидан рамзий кўчат экиш маросими бўлиб ўтди. Университет томонидан ўстирилган 100 туп каштан дарахти кўчатлари марказий бино ҳудудига экилди.

Ҳашар доирасида университетнинг Ёшлар иттифоқи фаоллари Чилонзор туманида жойлашган Қозиробод қабристонида тозалаш ва ободонлаштириш ишларини ўтказди. Шунингдек, белгиланган ҳудудларга манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари экилди.

Эртага давом этиши кутилаётган ҳашарнинг биринчи кунида жами 750 дан ортиқ киши иштирок этди, 32 га  майдонни ободонлаштирилди. Юртимиз ободлиги, шаҳарларимиз кўркамлигига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Университет матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!