«Толибон» Афғонистоннинг келгуси уч ойлик бюджетини тасдиқлади

«Толибон» Афғонистоннинг келгуси уч ойлик бюджетини тасдиқлади

“Толибон” ҳаракати келгуси уч ой учун (21 мартга қадар бўлган) қарийб 509,4 миллион долларлик давлат бюджетини тасдиқлади. Бу ҳақда Афғонистон Молия вазирлиги сайтида маълум қилинган

Жами бюджет 53,9 миллиард афғонини (ҳозирги курс бўйича 509,4 миллион долларни) ташкил этади, шундан 49,2 миллиард афғони (465 миллион доллар) оддий бюджет, 4,7 миллиард афғони (44,4 миллион доллар) эса ривожланиш бюджетидир.

Аввалроқ «Толибон» томонидан тузилган муваққат ҳукумат мамлакатда молиявий йилни 21 мартдан бошлашга қарор қилган эди. Қайд этилишича, энди Афғонистон бюджети хорижий молиявий ёрдам ҳисобга олинмаган ҳолда шакллантирилади.

«Толибон» кўраётган чора-тадбирларга қарамай, Афғонистондаги иқтисодий вазият оғирлигича қолмоқда. БМТ маълумотига кўра, мамлакатнинг 39 миллионлик аҳолисидан 22,8 миллиони доимий равишда тўйиб овқатланмайди, 8,7 миллион киши эса очликдан азият чекмоқда. «Толибон» Афғонистоннинг 9,4 миллиард долларлик давлат захирасининг атиги 0,1 фоизидан фойдаланиш имкониятига эга, захираларнинг катта қисми АҚШ томонидан музлатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!