Толиблар Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабрини таҳқирлашди

Толиблар Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабрини таҳқирлашди

Толибон ва Афғонистон миллий қаршилик фронти ўртасидаги жанг пайтида Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабри шикастланди.
1TV News телеканали журналисти Ҳамид Хайдер Толибон* вакиллари Панжшер вилоятида террорчилар томонидан ўлдирилган Шимолий алянс раҳбари Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабрини таҳқирлашди, деб маълум қилди ва Twitter’да шикастланган қабр акс этган суратни эълон қилди.
Taliban partially destroyed Ahmad Shah Massoud Afghanistan’s “National Hero” tomb in Panjshir. pic.twitter.com/tiZF55Qmeh

— Tajuden Soroush (@TajudenSoroush) September 7, 2021
Толиблар террорчиларга қарши курашган Афғонистон миллий қаҳрамонининг қабрини қисман вайрон қилишди. Улар ҳозирги халқ фронти раҳбари Аҳмад Масъуд отасининг кичкина мақбарасидаги мармар қабр тошларидан бирини бутунлай синдиришди.
Интернетда тарқалган суратдан кўриниб турибдики, атрофдаги ҳеч нарса вайрон қилинмаган, фақат плитадан ташқари, унга оғир нарса билан уриб шикастланган.
Қаршилик тарафдорлари аввал ҳам Толибон ҳаракатларини танқид қилишган ва толиблар ўтмишни унутмаганлигини айтишди.
Худди шу тарзда, бундан 25 йил олдин, толиблар Мозори Шарифни эгаллаб олишганда, бульдозер билан машҳур генераллардан бирининг қабрини вайрон қилиб, қолдиқларини Амударёга улоқтиришганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!