Тожикистонликларга ҳажга иккинчи марта бормаслик тавсия этилди

Тожикистонликларга ҳажга иккинчи марта бормаслик тавсия этилди

Ўтган ҳафта охирида Тожикистон бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим раислигида ўтказилган йиғилишда Саудия Арабистонига зиёратга тайёргарлик масалалари ва Ҳаж 2018 мавсуми натижалари муҳокама қилинган, дея хабар бермоқда Muslim.kz.

Бош вазир ўринбосари тегишли органлар ва маҳаллий ҳокимиятларга ҳажга бормоқчи бўлганларнинг моддий шароитини текширишга кўрсатма берган: ҳажга боришни ният қилган одамнинг етарли пули бўлиши керак.

Шунингдек, Азиз Иброҳим бу йилги ҳаж мавсумида зиёратчилар тиббий хизмат ўз вақтида кўрсатилмагани ва гуруҳбошилар яхши тайёргарликдан ўтмаганидан шикоят қилганини таъкидлаган. Аввал ҳажга борган баъзилар эса Макка ва Мадинага яна боришга уриниб, зиёратни мусобақага, хўжакўрсинга айлантиряпти , деди у.

Дин қўмитасига бундай кишилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш, яна ҳажга бориш ўрнига пулларини ободончилик ва хайрия ишларига сарфлашни айтишга кўрсатма берилди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!