Тезкор тадбир: 838,7 минг метр куб табиий газ талон-торож қилинган

Тезкор тадбир: 838,7 минг метр куб табиий газ талон-торож қилинган

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, айни кунларда ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган тезкор назорат тадбирлари мунтазам ташкил этилмоқда.

Унда аниқланишича, Наманган вилояти Поп туманидаги “И.П.П.Т” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилган. Бунинг оқибатида 838,7 минг метр куб табиий газ талон-торож қилинган.

Ҳисоб-китобларга асосан мазкур ҳолат туфайли тизимга 2 миллиард 181 миллион сўм миқдорида зарар келтирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган, дейилади вазирлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!