Тез орада Европа Иттифоқининг Венгрия учун маблағлари блокдан чиқарилиши мумкин

Тез орада Европа Иттифоқининг Венгрия учун маблағлари блокдан чиқарилиши мумкин

Венгрия Европа Иттифоқининг умумий бюджетидан ва Будапештда демократия ва қонун устуворлиги соҳасида ислоҳотлар ўтказилгунга қадар блокланган махсус фондларидан ўзи учун ажратилган маблағларнинг бир қисмига киришга яқин турибди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги Европа Иттифоқининг номи ошкор этилмаган расмийларига таяниб хабар берди.

Уларга кўра, 2022 йил ёзида бош вазир Виктор Орбан ҳукумати томонидан киритилган ислоҳотлар мамлакат судларининг мустақиллигини маблағларни қисман очиш учун етарли даражада мустаҳкамлаган.

Уларнинг аниқлик киритишича, айни пайтда Будапешт ва Еврокомиссия ўртасида ушбу масала бўйича фаол алоқалар олиб борилмоқда ва келишувга эришиш эҳтимоли юқори.

Брюссел жамиятнинг умумий бюджети ва Венгрия учун ажратилган махсус маблағларидан маблағларни ушлаб қолиб, ундан демократия ва қонун устуворлиги соҳасида ўзгаришларни талаб қилмоқда. Жами 22 миллиард евро музлатиб қўйилди. Будапешт ўз олдига қўйилган талабларни анчадан бери бажарган, деб ҳисоблайди ва бу масалани ечишдаги кечикишлар Европа Иттифоқи раҳбариятининг Орбан бошчилигидаги ҳукумат позициясини заифлаштириш истаги билан боғлиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!