Россия агросектори юқори унумдор ва юқори технологияли бўлиб бормоқда, шунинг учун бу соҳа муҳандислар учун қизиқарли бўлиши мумкин, деб таъкидлади Россия президенти Владимир Путин "Россия - имкониятлар мамлакати" ННТ кузатув кенгаши йиғилишида. У мамлакатда картошка етишмовчилиги кузатилаётганини эслатиб, робототехника мутахассисларини аграр соҳани эътибордан четда қолдирмасликка чақирди.
"Кеча агробизнес вакиллари билан учрашувда маълум бўлдики, картошка йўқ экан. Александр Григоревич билан суҳбатлашганимда, у: "Бизда бор нарсанинг ҳаммаси Россияга сотиб бўлинган," деди. Бу ерда ҳам қиладиган ишлар кўп! Агросекторимиз юқори унумли, юқори технологияли ва жуда қизиқарли иш йўналишига айланмоқда, уни эътибордан четда қолдирмасликни тавсия этаман," - деди Путин.
Бир кун олдин тадбиркорлар вакиллари билан учрашувда Россия президенти ёрдамчиси Максим Орешкин Путинга Беларусда картошка тугаганини маълум қилди. У президентнинг ўз ҳосилига эга бўлиш зарурлиги ҳақидаги фикрига шундай жавоб берди.
Орешкиннинг сўзлари қўшни давлатни "картошка бўйича мутахассис" деб атаган Россия раҳбарини ҳайратга солди. "Қандай қилиб тугабди? - деб сўради Путин. - Максим Белоруссияда картошка тугаганини айтмоқда. Бу нима дегани ўзи?"
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россия ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, қўпол ва ҳурматсиз муомалалар кузатилаётгани жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.