Техаслик аёл 9 дақиқада 6 нафар чақалоқни дунёга келтирди

Техаслик аёл 9 дақиқада 6 нафар чақалоқни дунёга келтирди

АҚШнинг Техас штатида яшовчи аёл 9 дақиқада 6 нафар чақалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда улар туғилган Техас аёллар клиникасининг Facebook даги саҳифасида маълум қилинди.

Дарё нинг ёзишича, икки қиз ва тўрт ўғилнинг вазни 800 1300 граммни ташкил этмоқда. Уларнинг онаси Тельма Чиака ўзини яхши ҳис этмоқда.

У қизлари учун исм танлашга ҳам улгурди: Зина ва Зуриэль. Ўғилларга ҳали бу борада навбат келмади.

Техас туғруқхонаси ходимлари 6 нафар эгизакнинг дунёга келиш эҳтимоли 4,7 миллиардга бирни ташкил этишини эслатиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!