"Tesla" электромобиллари жосуслик учунми?
Американинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси директори Ilon Mask Хитойда машиналар жосуслик учун фойдаланилаётганини рад этди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
У бу ҳақда Хитойни ривожлантириш форумида видеоалоқа орқали эълон қилди ҳамда Хитой ва АҚШ ўртасида ўзаро ишончни оширишга чақирди. “Биз учун ҳар қандай маълумотнинг махфийлигини сақлаш жуда муҳим”, дея қўшимча қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).