Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилди

Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ–30-сон, 03.12.2021 й.) билан Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилди.

📌 Қарорга кўра, замонавий технологиялар бўйича чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Институтнинг асосий фаолият йўналишларидан бири саналади.

🏢 Институт давлат ОТМ ҳисобланиб, Тошкент давлат техника университети Термиз филиали талабалари таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича Институтда ўқишни давом эттиради.

🔰 Институт, жумладан:

➖ халқаро рейтингда биринчи 1 000 таликка кирган хорижий ОТМнинг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантиради;
➖ иш берувчилар талабларидан келиб чиқиб ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириради;
➖ Институт фаолияти йўналишлари бўйича маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматларни самарали амалга ошириш учун илмий-тадқиқот ва инновацион хизмат кўрсатувчи корхоналарни ташкил этади;

🎓 Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида 2022/2023 ўқув йилидан етакчи ОТМда тегишли магистратура мутахассисликлари ва 2023 йилдан таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлаш чоралари кўрилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!