Тергов қўмитаси Crocus City Hallдаги теракт иши бўйича яна бир гумонланувчининг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди

Тергов қўмитаси Crocus City Hallдаги теракт иши бўйича яна бир гумонланувчининг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди

«Терроризмни молиялаштириш схемасига алоқадор яна бир гумонланувчи аниқланиб, қўлга олинди. Тергов судга унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида илтимоснома киритади», — дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Унинг шахсий маълумотлари, шунингдек, унга қўйилган айбловлар айтилмаган. Агентлик, шунингдек, Крокусга ҳужум қилган террорчилар ва «Украина миллатчилари» ўртасидаги алоқа ҳақида ҳам хабар берди. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, террорчилар гўёки Украинадан маблағ ва криптовалюта олган.

Аввалроқ хавфсизлик кучлари терактга алоқадорликда гумон қилинган 11 нафар ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди, улардан саккиз нафари аллақачон ҳибсга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!