Telegram Роскомнадзор билан доимо алоқада — Россия Давлат думаси қўмитаси раҳбари.
"Бугунги кунда Telegram маъмурияти Роскомнадзор билан доимо алоқада бўлиб турибди. Telegram биз олиб ташлашни сўраган 100 та материалдан, шартли равишда айтганда, бир қисми ўчирди, бир қисмини ҳали ўчириади", — деди Сергей Боярский.
Унинг сўзларига кўра, WhatsApp эса, аксинча, бирор марта Роскомнадзорнинг хат ёки эътирозларига умуман жавоб бермаган.
Боярскийнинг қўшимча қилишича, Telegram'га Россия расмийлари билан мессенжер блокланмаслигига имкон берадиган “муносабатларни йўлга қўйиш” учун “яна бир неча қадам” қолган.
Аввалроқ Роскомнадзор бир қатор мессенжерлар, жумладан Теlegram ҳанузгача Россия қонунчилигига риоя этмаётгани сабабли чекловлар жорий этишини билдирган эди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
1926 йили Баку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркологлар Қурултойи тарихи ва тақдири муштарак, бир тилда сўзлашувчи халқларнинг ХХ асрдаги илмий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган муҳим воқеа бўлди. Бу йил мазкур қурултой ўтказилганига тўлиқ бир аср бўлди. Ушбу муҳим илмий йиғилишнинг мазмуни ва аҳамиятини баҳолаш мақсадида махсус давра суҳбати ташкил этилди.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.