АҚШнинг Венесуэла президенти Мадуро ва унинг рафиқасини қўлга олиш бўйича операцияси бюджетга қарийб 3 млрд долларга тушган — Bloomberg.
Январ ойида Трамп томонидан ўтказилган Венесуэла президентини қўлга олиш бўйича махсус операция “минимал харажатлар” билан амалга оширилган ва атиги икки соат давом этган, дея маълум қилди АҚШ президенти маъмурияти. Бироқ минтақада АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 6 ойлик ҳарбий иштироки учун умумий харажатлар 2,9 млрд доллардан ошган.
"2025 йил ноябрдан 2026 йил январгача АҚШ ҳарбий гуруҳининг Кариб ҳавзасида бўлиши кунига тахминан 20 млн долларга тушган, шундан 11,4 млн доллари USS Gerald Ford авиаташтувчиси бошчилигидаги зарба гуруҳи ҳиссасига тўғри келган. У ўтган йил кузида операция зонасига етиб келганидан сўнг умумий харажатлар 700 млн доллардан кўпроққа ошган", дея қайд этади Bloomberg.
"2 млрд доллардан ортиқ маблағ ҳукумат томонидан Пентагонга ажратилган маблағлар ҳисобидан сарфланган. Бироқ бу сумма шахсий таркиб, разведка ва киберқўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча харажатларни ўз ичига олмайди", дея таъкидлади Пентагоннинг собиқ молиявий назоратчиси Элейн Маккаскер.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
1926 йили Баку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркологлар Қурултойи тарихи ва тақдири муштарак, бир тилда сўзлашувчи халқларнинг ХХ асрдаги илмий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган муҳим воқеа бўлди. Бу йил мазкур қурултой ўтказилганига тўлиқ бир аср бўлди. Ушбу муҳим илмий йиғилишнинг мазмуни ва аҳамиятини баҳолаш мақсадида махсус давра суҳбати ташкил этилди.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.