Мюнхенда Марказий Осиёнинг янги ҳамкорлик модели тақдим этилди

Мюнхенда Марказий Осиёнинг янги ҳамкорлик модели тақдим этилди

СМТИ директори: Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Ўзбекистон Президенти минтақа барча раҳбарлари томонидан қабул қилинган ва бутун Марказий Осиёни бирлаштирган формулани таклиф этди.

Жорий йилнинг 14–15 февраль кунлари Мюнхен шаҳрида (ГФР) бўлиб ўтган Хавфсизлик бўйича 62-Мюнхен конференцияси доирасида ушбу платформа тарихида биринчи марта Марказий Осиё тинч трансформация, барқарор ривожланиш ва минтақавий масъулиятнинг ўзига хос моделига эга яхлит минтақа сифатида тақдим этилди. Бу фикр Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказ (Озарбайжон) ва Каспий сиёсати маркази (АҚШ) томонидан ташкил этилган тадбирлардаги мунозаралар доирасида билдирилди.

Сессияларнинг асосий маърузачилари ва иштирокчилари орасида Саудия Арабистони Қироллиги Ислом тадқиқотлари маркази директорлар кенгаши раиси Турки Ал-Файсал бин Абдулазиз Ал Сауд, БМТ Бош котиби ўринбосари Мигел Анхел Моратинос, ЮНКТАД Бош котиби Ребека Гринспан, Австрия собиқ федерал канцлери Себастян Курц, Европа тинчлик институти президенти Хелга Шмид, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стрипрайс ва бошқалар бор.

Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов иштирок этди. Уларнинг нутқлари сўнгги ўн йил ичида можаролардан барқарор ҳамкорликка ўтишга муваффақ бўлган Евроосиёнинг кам сонли минтақаларидан бири сифатида Марказий Осиёни муҳокама қилишнинг концептуал асосини яратди.

Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказ сессиясида сўзга чиққан СМТИ директори Элдор Арипов Мюнхен конференциясида Марказий Осиё бўйича алоҳида, мазмунли мунозара пайдо бўлишининг ўзи жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

“Узоқ вақт давомида Марказий Осиё асосий таҳлилий ва сиёсий эътибордан четда қолди. Минтақа ҳақидаги маълумотлар узуқ-юлуқ ва эскирган эди. Бугун биз Марказий Осиёни нафақат ўзи ўзгарган, балки глобал хавфсизлик муҳокамасига ижобий ҳисса қўшишга қодир минтақа сифатида биринчи марта тилга олмоқдамиз”, – деди Элдор Арипов.

Унинг таъкидлашича, минтақанинг трансформацияси глобал миқёсда кескинлашув ва қутбланиш жараёнлари кучаяётган бир шароитда айниқса яққол намоён бўлмоқда. Дунёнинг кўплаб ҳудудларида беқарорлик ортиб бораётган бир пайтда, Марказий Осиё муқобил ривожланиш траекториясини – мулоқот, прагматизм ҳамда “нол йиғиндили ўйин” мантиғидан воз кечиш тамойилларига асосланган ёндашувни намоён этмоқда.

СМТИ директори ўн йил олдин ҳам минтақа ёпиқ чегаралар, ҳал этилмаган ҳудудий ва сув низолари, вақти-вақти билан содир бўладиган қуролли ҳодисалар ва чегаранинг минаштирилган участкалари билан боғлиқ бўлганини эслатди. Буларнинг барчаси миллионлаб одамларнинг ҳаётига бевосита таъсир кўрсатди.

Бугун вазият бутунлай бошқача.

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги минтақавий савдо икки баробардан зиёд кўпайди, ўзаро инвестициялар ҳажми қарийб беш баробар ошди, аҳолининг трансчегаравий ҳаракатчанлиги минтақа ўнлаб йиллар давомида кўрмаган даражада тикланди. COVID-19 пандемияси даврида ҳам минтақа мамлакатлари ҳаётий муҳим товарларни етказиб бериш учун чегараларни очиқ қолдиргани – жамоавий барқарорлик ва ўзаро ишончнинг ифодаси сифатида эътиборга лойиқдир.

“Марказий Осиёнинг асосий сабоғи шундаки, география эмас, сиёсий тафаккур ўзгарди. Энг юқори даражадаги сиёсий ирода асосий омил бўлди. Ўзбекистон Президенти қарама-қаршилик ўрнига барқарорлик ва тараққиёт фойдасига онгли танлов қилди ва минтақанинг барча етакчилари томонидан қабул қилинган формулани таклиф қилди: барқарор ривожланиш фақат ўзаро манфаатлар асосида амалга ошиши мумкин”, – деди СМТИ директори.

Э. Арипов, шунингдек, минтақага оид хавфсизлик фақат ҳарбий нуқтаи назардан кўриб чиқилмай, ривожланиш, ижтимоий барқарорлик ва иқтисодий ўзаро боғлиқлик натижаси сифатида қайта кўриб чиқилганини таъкидлади.

Маърӯзаларда маҳаллий ҳамжамиятларнинг ўрнига алоҳида эътибор қаратилди. Унинг қайд этишича, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорлик нафақат давлатлараро келишувлар билан, балки тинчликнинг оддий фуқаролар ҳаётида амалий мазмун касб этгани билан ҳам таъминланмоқда – савдо-сотиқ, туризм ва трансчегаравий ҳамкорлик орқали.

Айнан шу ёндашув ўтган йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Фарғона тинчлик форумининг асосини бўлди.

“Фарғона мулоқоти ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, экспертлар ва маҳаллий ҳамжамиятлар биргаликда ишлайдиган платформага айланди. Унинг вазифаси нафақат эришилган ўзгаришларни қайд этиш, балки Марказий Осиёни можароларнинг олдини олиш ва дунёнинг бошқа минтақалари учун ишончни ошириш бўйича амалий тажриба манбаига айлантиришдир”, – деди Элдор Арипов.

Форум якунларига кўра, уни минтақанинг узоқ муддатли барқарорлигига қаратилган ва унинг тажрибасини халқаро даражага етказувчи доимий мулоқот платформаси сифатида институтлаштиришга қарор қилинди.

Ушбу мавзунунг мантиқий давоми Каспий сиёсати маркази томонидан ташкил этилган майдонда ўтказилган муҳокама бўлди, унда Марказий Осиё ва Жанубий Кавказнинг Ўрта коридор контекстида ортиб бораётган ўзаро боғлиқлиги масаласи муҳокама қилинди.

Элдор Арипов ўз нутқида икки минтақа ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши Евроосиёда чуқур таркибий ўзгаришларни акс эттиришини таъкидлади.

“Гап янги блоклар ёки расмий иттифоқлар тузиш ҳақида эмас, балки амалий манфаатларга асосланган функционал ўзаро боғлиқлик – транспорт, савдо, энергетика ўтиш ва таъминот занжири барқарорлиги ҳақида кетмоқда”, деб таъкидлади у.

Айниқса, Ўзбекистон Президенти ушбу янги стратегик ўлчамни биринчилардан бўлиб тан олгани ва Озарбайжонни Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлиги доирасига киритишни таклиф қилгани таъкидланди. Муҳокама иштирокчиларининг фикрига кўра, ушбу ташаббус иқтисодий ўзаро боғлиқлик беқарорлик қийматини оширадиган ва шу тариқа можароларнинг олдини олишга хизмат қиладиган янги воқеликни акс эттиради.

Мюнхендаги Ўзбекистон вакилларининг нутқлари Марказий Осиё тобора кўпроқ муаммонинг манбаи эмас, балки ечимнинг бир қисми сифатида қабул қилинаётганини кўрсатди. Марказий Осиёдан Жанубий Кавказ орқали Қора денгизгача бўлган ҳамкорлик маконини ривожлантириш бутун Евроосиёга таъсир қилувчи кенгайтирилган барқарорлик зонасини яратиши мумкин.

Ўзбекистон томонининг таклифлари билан боғлиқ қизиқиш ва фаол муҳокамалар Марказий Осиё тажрибасининг тобора ортиб бораётган глобал ноаниқлик шароитида долзарблигини тасдиқлади. Элдор Арипов таъкидлаганидек, хавфсизлик ишонч, иқтисодий ўзаро боғлиқлик ва прагматик сиёсий қарорлар орқали қуриладиган минтақалар глобал хавфсизлик архитектурасида барқарор ўрин топиши керак.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон томонидан изчил илгари сурилаётган ва институтлаштирилаётган тинчлик ташаббуслари стратегик аҳамият касб этади: улар иқтисодий, транспорт ва институционал алоқаларнинг зич тармоғини шакллантиради. Натижада, ҳар қандай эскалация уринишлари тўғридан-тўғри харажатларни келтириб чиқаради – транзитга путур етказади, таъминот занжирларини бузади, инвестицияларни йўқотади ва минтақавий боғлиқликни пасайтиради, бу эса зиддиятли динамикани объектив равишда тўхтатади ва узоқ муддатли барқарорлик фойдасига ишлайди.

Конференцияда иштирок этиш доирасида Европанинг хавфсизлик ва превентив дипломатия соҳасидаги етакчи институтлар раҳбарлари билан алоҳида музокаралар ўтказилди. Улар орасида Европа тинчлик институти президенти ва Мюнхен хавфсизлик конференцияси раисининг ўринбосари Х. Шмид, Бергхоф фонди ижроия директори Крис Колтер, Низоларнинг олдини олиш маркази директори ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти котибияти раҳбарининг ўринбосари Кетрин Фирон, Женева хавфсизлик сиёсати маркази ижроия директори Томас Гремингер, шунингдек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стрипрайс бор эди.

Музокаралар чоғида экспертлик ва институционал ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, таҳлилий материаллар алмашиш, минтақавий барқарорлик ва превентив дипломатия масалалари бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Глобал мунозара майдонларида Марказий Осиёнинг иштирокини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу ўринда келгуси йилда Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси доирасида Марказий Осиёдаги ҳамкорлар билан биргаликда минтақа овози ва унинг халқаро тараққиёт борасидаги нуқтаи назарини тўлиқ ифода этишга қаратилган алоҳида кенг кўламли тадбирни ўтказишга келишиб олинди.

Маълумот учун:

Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси глобал хавфсизликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун энг нуфузли халқаро платформалардан биридир. 2026 йилда унинг ишида 115 дан ортиқ мамлакатдан мингдан ортиқ вакиллар, жумладан, 60 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.

Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказ халқаро муносабатлар, минтақавий хавфсизлик ва цивилизацияларо мулоқот масалаларига ихтисослашган Озарбайжоннинг етакчи таҳлилий марказидир.

Каспий сиёсати маркази (Caspian Policy Center) – Америка таҳлилий маркази бўлиб, Каспий минтақаси ва Марказий Осиёда энергетика хавфсизлиги, минтақавий интеграция ва геосиёсат масалаларига ихтисослашган.

Ўрта коридор (Middle Corridor) – Осиё ва Европани Каспий денгизи, Жанубий Кавказ ва Туркия орқали боғлайдиган транспорт йўли бўлиб, геосиёсий турбулентлик шароитида шимолий йўналишларга асосий муқобил сифатида қаралмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

Исроил бош вазири кеча тунда Қуддусдаги “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига стоматологик муолажа учун ётқизилди.

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги энг катта йўқотиш қайси футболчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасига берган интервюсида таркибдаги энг катта йўқотиш ҳақида гапирди.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

Мерцни "Орешник"нинг янги зарбаларига жавобан Украинага TAURUS ракеталарини тақдим этишга ундашди

Агар биз сайловдан олдин Фридрих Мерцни тўғри тушунган бўлсак, унда Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериш вақти келди

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин содир бўлди

Хабарга кўра, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.