Украина президенти Владимир Зеленский Қўшма Штатлар, агар хоҳласа, ядровий энергияни ҳам ўз ичига олган ҳолда, бутун Россия энергетика секторига қарши санкциялар қўллаши мумкинлигини айтди.
Бу ҳақда Украина раҳбари ижтимоий тармоқларда ёзди.
"АҚШ президенти Дональд Трамп Лукойл ва Роснефтга қарши санкциялар қўллаш орқали қатъий чоралар кўрди. Биз ундан миннатдормиз. У уларнинг бутун энергетика секторига, хусусан, ядровий энергияга қарши санкциялар қўллаши мумкин. Ва бу европаликлар учун кучли сигнал бўлар эди", деб ёзган у.
Шу билан бирга, Украина президенти Россия давлат корпорацияси “Росатом”га, шунингдек, унинг раҳбарияти ва уларнинг оилаларига қарши санксиялар қўллашга чақирди.
"Европаликлар кўп иш қилишди. Лекин улар ҳали Россия ядро саноатига, “Росатом”га, Европа ва Қўшма Штатларда ўз пуллари билан яшайдиган, бу даромад билан Европа университетларида таълим олиш учун пул тўлайдиган, Қўшма Штатларда кўчмас мулкка эгалик қиладиган одамлар ва уларнинг қариндошларига, фарзандларига қарши санксиялар қўлламаган. Кўп кўчмас мулк. Улар ҳамма жойда ўз фарзандлари ва қариндошларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдилар", деб таъкидлади у.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.