Германиянинг Вайзенхаус курортида шахмат бўйича нуфузли Freestyle Chess Жаҳон чемпионати якунига етди. Мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нодирбек Абдусатторов 3-ўринни эгаллади, Жавоҳир Синдоров эса 7-ўрин учун баҳсда Левон Аронянга мағлуб бўлди.
Саралаш босқичи
13 февраль куни 8 нафар шахматчи айланма тизимида 7 та ўйин ўтказишди ва юқори тўртликка эгаллаган спортчилар чемпионлик учун, қуйи тўртликни банд этган гроссмейтерлар эса 5-8-ўринлар учун курашадиган бўлишди. Абдусатторов саралаш 4-ўринни эгаллаган бўлса, Синдаров 7-поғонада қолди.
Ярим финал
Нодирбек ярим финалда Магнус Карлсенга қарши 4 та партия ўтказди. Дастлабки 2 та ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, учинчи ва тўртинчи баҳсларда норвегиялик шахматчи ғалаба қозонди.
Синдаров эса Аржун Эригаисига қарши ўйинда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
3-ўрин учун баҳс: Абдусатторов ва Кеймер қарама-қаршилиги
Ярим финалда Магнус Карлсенга имкониятни бой берган Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб борди ва 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирни 3-ўринда якунлади ва 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўга киритди.
Чемпионлик учун ҳал қилувчи баҳсда Магнус Карлсен ва Фабиано Каруана ўзаро тўқнаш келди ва унда дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси 2,5:1,5 ҳисобида ғалабага эришди. Карлсен шу тариқа фаолиятида 21-марта турли йўналишлардаги Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
7-ўрин учун баҳс: Синдоров Левон Аронянга қарши
Жавоҳир Синдоров мусобақани 7-ўринда якунлаш учун америкалик Левон Аронянга қарши дона сурди. Иккита партиядан сўнг, Аронян ва Синдоров биттадан ғалаба қайд этди. Армагедон (шахматдаги пенальтилар серияси) баҳсида эса америкалик гроссмейстер ғалаба қозонди ва фристайл шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида 7-ўринни эгаллади. Синдоров эса турнрирни 8-ўринда якунлади ва 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди.
2026 йилда шахмат оламида янги саҳифа очилди. FIDE Freestyle Chess (Фишер шахмати) йўналиши бўйича илк расмий Жаҳон чемпионати ўтказилди. Мусобақа Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ва Freestyle Chess Operations ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Турнир 2019 ва 2022 йилларда ўтказилган FIDE Chess960 Жаҳон чемпионатлари форматининг мантиқий давоми ҳисобланади.
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 300 минг АҚШ долларини ташкил этади. FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпиони Магнус Карлсен эса 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга эга бўлди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Европа давлатлари бугунги кунда Россия президенти Владимир Путин ҳали 2007 йилдаги Мюнхен конференциясида башорат қилган инқирозларни бошидан кечирмоқда.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.