“Макор Ришон” нашри хабар беришича, Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Эрон билан тузилиши мумкин бўлган ҳар қандай келишув нафақат Исроил, балки Қўшма Штатлар ва бутун дунё хавфсизлигини кафолатлайдиган қатъий шартларга жавоб бериши кераклигини айтди.
"Агар биз келишувга эришмоқчи бўлсак, у бир қатор асосий элементларни ўз ичига олиши керак - бизнинг фикримизча, бу элементлар нафақат Исроил хавфсизлиги, балки Қўшма Штатлар, минтақа ва бутун дунё хавфсизлиги учун ҳам муҳимдир", деди Нетаньяху.
Исроил Бош вазири томонидан таъкидланган биринчи шарт Эрондан барча бойитилган уранни олиб ташлаш эди. Иккинчиси бойитиш ускуналари ва инфратузилмани тўлиқ демонтаж қилиш эди. Учинчиси ракета дастурига тегишли: Теҳрон Ракета Технологияларини Назорат Қилиш Режимининг (МТСР) 300 километрлик чегарасига риоя қилиши керак. Тўртинчи банд Нетаньяхунинг сўзларига кўра, "жиддий шикастланган", аммо таъмирланаётган "террор ўқи"ни демонтаж қилиш талаби эди.
CBS News аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Беньямин Нетаньяхуга музокаралар муваффақиятсиз якунланган тақдирда Исроилнинг Эрон ракета майдонларига зарбаларини қўллаб-қувватлашини ваъда қилганини хабар қилган эди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишдан кўра, кемалар учун божлар жорий қилиш мақбул, деди Франциянинг энг йирик нефт компанияси Total бош директори Le Figaro газетасига.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.