ТДПУ юртимизда ягона замонавий психологик диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозланди

ТДПУ юртимизда ягона замонавий психологик диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозланди

ТДПУ “Психология ўқув-илмий маркази” юртимизда ягона замонавий диагностика асбоб-ускуналар билан жиҳозланди

Олий таълимда назариядан амалиётга ўтиш, фанларни амалиёт билан бирга ривожлантириш даврнинг муҳим талаби бўлиб қолмоқда. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Жаҳон банки, Академик инновациялар фонди  ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорлик гранти асосида ташкил этилган “Психология ўқув-илмий марказиъ психологиянинг амалий масалалари билан шуғулланиш мақсадида энг сўнгги замонавий психофизиологик диагностика ва коррексион асбоб-ускуналар, сенсор мосламалар билан жиҳозланди.

Марказда ЭЕГ, ЭЕГ +БОС тренинг,  БАК терапия, Биофеедбаcк тренинг, НС – Психотест психофизиологик+психологик диагностика компютер дастурий таъминоти хизматлари орқали инсоннинг мия фаолияти, унинг  ташқи тасирга нисбатан ички ва ташқи жабовлари, салбий ва ижобий имкониятлари ҳақида тўлиқ ва аниқ малумотга ҳамда етук мутахассислар томонидан психологик тавсияларга эга бўлиш мумкин.

Хўш, ЭЕГ ўзи нима?

Электроансефалограм (ЕЕГ) –Бош мия нейронларининг электр активлигини ва бош мия терисининг ўтказувчанлигини текширади. Мия фаолиятини электр импулслари шаклида қайд этиб, олинган маълумотларни махсус ускуна ёрдамида қайта ишлайди. Шу билан бирга амалий психологияда ЭЕГ бир қатор неврологик ва психосоматик касалликларни аниқлашда фойдаланилади.

ТДПУ “Психология ўқув-илмий марказиъда қуйидаги психологик касалликлар диагностикасини амалга ошириш имконияти мавжуд:

  • ўртача ақлий заифлик;
  • невроз;
  • тушкунлик;
  • Уйқу бузилиши;
  • ваҳима ҳужумлари;
  • гиперактивлик ва диққат этишмовчилигининг бузилиши;
  • кеккайиш;
  • ёзишни ривожлантиришдаги камчилик;
  • ўқиш қобилиятининг ривожланишидаги камчилик;
  • эпилепсиянинг баъзи шакллари;
  • энурез;
  • бош оғриғи;
  • энсефалопатия, нейроинфектсиянинг оқибатлари;
  • серебростеник синдром;
  • психосоматик касалликлар: бронхиал астма, экзема, дерматит ва бошқалар.

Марказда ташкил этилувчи Психоемотсионал биофеедбаcк бўйича тренинг стресс ва психоемотсионал зўриқишнинг олдини олишда жуда яхши самара беради. Тренинг соғлом болалар ва катталар учун кучли эмоционал, ақлий зўриқиш даврида ва жуда кўп учрайдиган психосоматик касалликларда бундан ташқари имтиҳонлар, университетга кириш, яшаш жойини ўзгартириш, ота-оналарнинг ажрашиши каби ҳолатларда тавсия этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!