Татаристонда болаларга дронларни йиғиш ва бошқариш ўргатилади

Татаристонда болаларга дронларни йиғиш ва бошқариш ўргатилади

Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги 7 та мактабда болаларга дронларни йиғиш ва бошқариш ўргатилади.

Бу ҳақда Қозон ижроия қўмитаси раҳбари ўринбосари Шакиров маълум қилди.

Учувчисиз ҳаво кемалари тизимларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун махсус ускуналар ўрнатиш режалаштирилган.

Тренинг назарий қисм ва амалий машғулотларни ўз ичига олади. 300 нафаргача талабаларни тайёрлаш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!