Ташқи разведка хизмати АҚШнинг Словакиядаги ички сиёсий вазиятга аралашувини эълон қилди

Россия ташқи разведка хизмати АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Словакиядаги ички сиёсий вазиятга аралашувини кучайтирганини маълум қилди.
Бу ҳақда Россия ташқи разведка хизмати матбуот бюроси хабар берди.
“Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати директори Сергей Эвгеневич Наришкин сўнгги пайтларда Жо Байден маъмурияти Словакиядаги ички сиёсий вазиятга аралашувини кучайтирганини айтди”, — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, АҚШ Давлат департаменти ўзининг бир қатор европалик иттифоқчиларига сайловлар олдидан Словакиянинг сиёсий ва ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик қилишга кўрсатма берган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).