Жорий йилнинг 24–26 июнь кунлари Марказий Осиёдаги энг етакчи соҳа тадбирларидан бири “MINEX Central Asia 2025” халқаро форуми ўтказилади. Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) мезбонлигида ташкил этилаётган ушбу тадбир критик минераллар бўйича глобал масалаларга қаратилган.
Бугунги кунда дунёда технологик металларга бўлган талаб кескин ошиб бормоқда. Бу талаб эса Ўзбекистоннинг стратегик заҳираларини дунё диққат марказига чиқармоқда. “MINEX Central Asia 2025” форуми айнан шу мураккаб ва масъулиятли даврда минтақанинг етук салоҳиятини намоён этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва барқарор ечимлар ишлаб чиқиш учун муҳим майдонга айланади.
Форумда Марказий Осиё, Европа, Буюк Британия, АҚШ, Озарбайжон, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Канада каби давлатлардан нуфузли компания вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
"MINEX Central Asia 2025" доирасида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
- Нодир металлар бўйича ишлаб чиқаришдан то қайта ишлашгача бўлган барқарор таъминот занжирларини яратиш;
- Минтақавий стратегик шериклик ва сармоявий ишонч муҳитини шакллантириш;
- ESG стандартлари ва барқарор кончилик амалиёти;
- Қайта ишлаш, рақамлаштириш ва инновациялар;
- Илмий ҳамкорлик ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш;
- Глобал таъминот занжирларига интеграция ва ташқи инвесторлар иштирокидаги юқори технологик лойиҳаларни тарғиб қилиш.
“MINEX Central Asia 2025” нафақат халқаро миқёсдаги профессионаллар, балки Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт моделини халқаро майдонга олиб чиқишга интилувчи барча мутахассислар учун муҳим платформага айланади.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Бир кун аввал Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия БМТга Донбасс, Новороссия ва Қрим халқларининг Гренландия сингари ўз-ўзини идора этиш ҳуқуқини тан олиш ҳақида сўров юборганини маълум қилганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.