Пайшанба куни Криштиану Роналду ўзининг 41 ёшини нишонлади. Португалиялик юлдуз уч йилдан бери шарафини ҳимоя қилаётган «Ан-Наср» клуби уни фақат кечқурун табриклади. Унинг собиқ клублари — «Манчестер Юнайтед», «Спортинг» ва «Ювентус» эса табрик хабарларини эрталаб ёки кундузи эълон қилишди. Фақатгина бир клуб Криштиануни оммавий равишда табрикламасликка қарор қилди.
Сиз аллақачон англаганингиздек, бу клуб — «Реал Мадрид». Мадрид клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Роналдуга аталган табриклар пайдо бўлмади.
Таъкидлаш жоизки, «Реал» саҳифаларидаги бошқа постлар остида мухлислар кун давомида Роналду табрикланмагани учун ўз норозиликларини ва ғазабларини изҳор қилишди.
Криштиану Роналду 2009–2018 йилларда «Реал»да тўп сурган. Ушбу даврда португалиялик 438 та ўйинда майдонга тушиб, 450 та гол ва 131 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Истанбулнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotospor.com нашри хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.