Бугун, 10 октябрь куни Олий Мажлис Сенати биносида ЕХҲТ ҳузуридаги доимий ваколатхоналар раҳбарлари делегацияси ва Сенат раиси Танзила Норбоева билан учрашув ўтказилди.
22 мамлакатдан ташриф буюрган вакиллар парламент фаолияти билан танишишди. Уларга мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган ислоҳотлар борасида ҳам маълумот берилди. Шунингдек, делегация аъзолари гендер тенглиги масалаларига қай даражада эътибор берилаётгани борасида саволлар билан юзланишди. Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонда аёлларнинг сиёсий фаоллигини оширишда амалга оширилаётган ҳаракатлар борасида атрофлича тўхталди.
«Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бутун республика бўйлаб фаол аёллар рўйхати тузилган бўлиб, унга 6 мингга яқин аёллар киритилган. Биз уларнинг номзодини парламентга тавсия қиляпмиз. Шу орқали аёлларнинг қонунлар қабул қилинишида иштирокини таъминлаш имконияти бўлади. Бу йўналишда яна бир ютуғимиз – хотин-қизларнинг жамиятда ролини оширишга қаратилаётган ишлар уларга нисбатан аввалги, эскирган стереотипларни ўзгаришига ёрдам бераётганлигидир. Ўзбекистонда парламентнинг 28 фоизини аёллар ташкил этади ва буни 40 фоиз ва ундан юқорига кўтариш ниятидамиз», дея таъкидлади сенат раиси.
ЕХҲТ вакиллари Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш борасида Сенат билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича таклиф билдиришди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.