Таиландда макакалар қулга айлантирилди, уларга мажбурлаб кокос тердиришмоқда

Таиландда макакалар қулга айлантирилди, уларга мажбурлаб кокос тердиришмоқда

Таиландда маймунлар кокос ёнғоқларини теришга мажбуран жалб этилди. Макакалар одамларга қараганда бу вазифани тезроқ бажара олишади – солиштирадиган бўлсак, катта ёшли эркак макака бир кунда 1,6 минг кокос йиғади, эркак киши эса атиги 80 та.

Бироқ, кўпинча маймунлар ўз вазнидан ошиб кетадиган меваларни ташишларига тўғри келяпти. Бундан ташқари, приматлар айни вақтда даҳшатли аҳволда сақланиб, уларни занжирларда ушлаб туришибди, тишлаб олмасликлари учун эса тишлари боғланган, дея хабар бермоқда «ekolog.uz».

Ҳайвонларга нисбатан қилинган шафқатсизлик ҳақидаги маълумотлар тезда оммавий ахборот воситаларига тарқалди.

“Daily Mail” нашрининг хабар беришича, Британиянинг супермаркетлар тармоғи Таиланддан келган макакаларнинг қуллик меҳнати эвазига йиғилган кокос ёнғоғидан воз кечган.

Ҳукумат бу борада қонун лойиҳаси ишлаб чиқаётганлиги ва макакаларнинг меҳнатидан фойдаланмаслик юзасидан ушбу қонун лойиҳасини тасдиқлаши кутилаётган экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!