Россияда умумхалқ референдуми якунига етди

«РИА Новости» хабар беришича, Россия Федерациясида бугун бўлиб ўтган конституцияга тузатиш киритиш бўйича умумхалқ референдуми натижалари баённомаси тўлиқ текшириб чиқилгандан сўнг овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг 77,92 фоизи конституцияга тузатиш киритишни қўллаб-қувватлагани, 27 фоиз овоз берувчилар қарши чиққани маълум бўлди. Овоз беришда сайловчиларнинг жами 67,97 фоизи иштирок этган.