«ТАДБИРКОР»НИНГ ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИ ОЛИБ ҚЎЙИЛДИ. НЕГА?

«ТАДБИРКОР»НИНГ ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИ ОЛИБ ҚЎЙИЛДИ. НЕГА?

Таассуфки, шунча эътибор ва имкониятдан оқилона фойдаланиш ўрнига, ноқонуний фаолият юритишни касб қилган, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этмаётган фуқаролар ҳамон учрамоқда. Самарқанд шаҳри Гала Осиё маҳалласида истиқомат қилувчи, 1981 йилда туғилган фуқаро З.Р. ва Азизон маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Н.М.лар  ҳам қонунга беписандлик билан қарайдиганлар тоифасидан бўлиб чиқди. Улар давлат рўйхатидан ўтмасдан заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланиб келган. Бу икковлоннинг қонунни четлаб ўтишга уринишлари узоққа чўзилмади. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текшириш жараёнида «тадбиркорлар»нинг ноқонуний фаолияти фош этилди.

-Текшириш жараёнида фуқаро З.Р.дан 34 миллион 444 минг 10 сўмлик ва фуқаро Н.М.дан 379 миллион 294 минг 570 сўмлик заргарлик буюмлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди, - дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Шамил Муталибов. - Халқимизда “Ноқонуний иш — келтирар ташвиш”, деган пурҳикмат нақл бежиз айтилмаган. Зеро, ўрнатилган тартиб-қоидаларга мувофиқ иш юритган инсоннинг юзи шувит бўлмайди.

Manba:zarnews.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!